Гендер тенгликми ё матриархат?
Бугунги кундаги энг долзарб мавзу. Президент бекорга катта мажлисда никоҳ шартномаси хақида тўхталиб ўтмабди. Жудаям кўп қизлар учун оила ва туғиб берган фарзанди шахсий даромад манбаига айланди!
Вазият ўта жиддий: 2025 йил бошидан бери, 9 ой ичида Ўзбекистонда 27000-дан ошиқ оила ажрашган, яна 50000-га яқин оила маҳкамага ажримга ўз аризаларини қолдирган. Жумада ҳам, имом айнан шу мавзуда маъруза қилди. Бекорга эмасакан. Деярли иккита оила турмуш қураётган бўлса, шулардан бири ажрашаётган экан ҳисоб бўйича.
Айнан ўша никоҳ шартномасини тузиш вақти келди. Унда барча ҳақ-ҳуқуқлар қонунан кўрсатиб ўтилиши керак. Аёлга қандай хуқуқлар берилса, эркакка ҳам шундай бўлиши шарт. Нега Конституция бўйича тенг хуқуқлимизу, гендер тенглик деб бақирамизу, лекин оила турмушига келганда, барча ҳуқуқ ва эркинликлар аёлларда қолиши керак? Ким айтди эркак ҳам фарзандини ўзи боқиб, катта қилолмаслигини? Нега ҳаммаси онада бўлиши ва қолиши керак?
Охирги пайтларда, ҳеч кимга сир эмас, аксарият аёллар фарзанд туғиб беришни шахсий бизнесга айлантириб олишди. Битта фарзандни туғиб олади, йўқ жойдан аразлаб кетиб, қарабсанки, 20 йил — тайёр боқиманда. Нечтаси бор, ҳали фарзанд туғилмасидан, қорнида бола туриб, эрини алиментга берган. Ҳатто ажрашмасдан, битта хонадонда яшаб туриб ҳам алимент олаётганлар бор экан. Уям майли, хотин эрини алиментга берган, ўзи ишламайди, ота онасиникига қочган, камига ота-онаси ҳам ишсиз, қўлида иккита боласи бор, бутун бир бошли «дармоед» оилани бечора куёв эрталабдан кечгача ишлаб, боқишга мажбур. Бу нима аҳвол?! Эрнинг орзу-ҳаваси шуми? Итдай ишлаб, қолганларини ҳам боқиб ўтириш учун оила қурганмиди у?
Тавба қилдиму, ёқамни ушладим. Ҳатто, тӯрттасидан ажрашиб, ҳозирги кунда бешинчиси билан ажрашиш жараёни кетаётган аёллар ҳам боракан. Кечирасизу, мана шундай ўзи ҳам, мияси ҳам бузуқи аёл(она)га қандай қилиб фарзандни қолдириш мумкин? Битта эр ёмон чиқар, иккинчиси ёмон чиқар жа борса, лекин бештаси ҳам ифлос одам бўлиб чиқишига ким ишонади? Бу каби шилта, соққали инкубатор аёлларга фақат ўзи ва бола орқали келаётган даромад муҳим ҳаётида. Ўзи, шу кунгача биринчи эрдан ажрашиб, иккинчи ва ҳоказо эрларга тегиб бахтли, зўр яшаб кетган аёлларни эшитмадим, кўрмадим... Яна, болалари билан ажрашган бўлса.
Хотин алиментга беришдан олдин, ажрашишдан олдин, сабаблари жудаям қаттиқ текширилиши керак. Ажрашишга ҳеч қандай жиддий сабаблар топилмаса, умуман ажратмаслик керак. Алиментга беришда ҳам сабаб топилмаса, уям рад этилиши керак, айниқса расман ажрашмаган бўлишса. Алимент чиқаришда сабаблари яхшилаб текширилса ва рад этилиб, ярашув комиссияларига юборилса, ажримлар сони ана шунда камаяди. Пул эвазига ўртага болани даромад манбаига айлантириб олаётган, айрим ноинсоф аёллар ҳам шу ишларини тўхтатади.
Никоҳ шартномаси тасдиқланиб, унда икки томоннинг ТЕНГ хуқуқлари ва кафолати шаклланмас экан, бизни фақат бундан баттар ва ачинарли ҳаёт тарзи кутмоқда. Чунки, айрим ноинсоф, бузуқи аёллар пул қилишнинг, меросли бўлиб қолишнинг зўр ва осон йўлини билиб бўлишди.
Тирик етимлар кўпайиб кетяпти, ахир!
Манба: Facebook.

Comments
Post a Comment
Comments