Posts

Showing posts from March, 2026

Эрон — Венесуэла эмас

Image
Мутахассисларнинг фикрича, АҚШнинг Жанубий Америкадаги тажрибасини Ғарбга нисбатан чуқур ва узоқ йиллик душманликка эга мамлакатда такрорлаши жуда мушкул бўлади.  Аввало, Марказий разведка бошқармаси (CIA) нефтга бой ва АҚШни танқид қилувчи давлат раҳбарини унинг пойтахти марказида, тоғлар билан ўралган ва қаттиқ қўриқланадиган қароргоҳда кузатувга олади. Сўнг, ўша раҳбар ҳалокатли ва тўхтатиб бўлмас АҚШ ҳарбий қудратининг намойишкорона қўлланилиши орқали ҳокимиятдан четлатилади. Охирида эса, Вашингтон кўрсатмаларига бўйсунувчи мойилроқ ворис ҳокимиятга олиб келинади. Бу — Доналд Трампнинг яқинда Венесуэлада амалга оширган «режимни қўлга олиш» стратегиясининг асосий сценарийси бўлди. Мамлакат президенти Николас Мадуро 3 январ куни тонг отишидан олдин Каракасда ўтказилган амалиёт давомида қўлга олинди.  Махсус кучлар Мадурони ушлагандан кейин унинг вице-президенти Делси Родригес Трампнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳокимиятни қўлга олди. Шу тариқа, Жанубий Америкадаги узоқ йиллар ...

Kogda Ty Stanesh

Image
Original file in high quality

АҚШ-Эрон уруши нефт нархини 100 доллар/баррелдан юқорига кўтарадими?

Image
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари ҳамда Теҳроннинг жавоб зарбалари ортидан нефт бозори кескин нарх ошишига ҳозирланмоқда. Эроннинг йирик ишлаб чиқарувчи сифатидаги ўрни муҳим, аммо унинг стратегик жойлашуви иқтисодчиларни жиддий хавотирга солаётир. Дунёдаги энг муҳим «бўғоз йўлаги» деб ҳисобланадиган Ҳурмуз бўғози Эрон билан тўқнашув фонида диққат марказида Эроннинг жаҳон нефт ишлаб чиқаришининг атиги 3–4 фоизига тўғри келса-да, дунёдаги энг муҳим «бўғоз йўлаги» деб ҳисобланадиган Ҳурмуз бўғозига яқин жойлашгани нефт таҳлилчиларини келгуси нархлар бўйича башоратларини оширишга ундамоқда. Дунё нефт ишлаб чиқаришининг бешдан бири ташиладиган ушбу бўғозда ҳаракат узоқ муддатга издан чиқса, нефт нархи баррели 100 доллардан ошиб кетиши мумкин. Бу эса, жаҳон иқтисодиётига зарба беради ва аллақачон жиловлаш қийин бўлаётган нархларни янада оширади. Brent маркали нефт душанба куни (2 март) — АҚШ ва Исроил зарбаларидан кейинги биринчи савдо куни — 13 фоизгача қимматлади. Кейинчалик ўсишининг би...

Aya Sophia

Image
Original file in high quality