Нима учун Афғонистон ва Покистон урушяпти?
Покистон мудофаа вазирига кўра, икки давлат ҳозир «очиқ уруш» ҳолатида. Толибон хавфсизлик кучлари 2026 йил 27 феврал куни Покистон ва Афғонистон ўртасида тунги чегараолди жангларидан кейин Хуст вилоятининг Гурбуз туманидаги Дуранд чизиғи яқинида навбатчилик қилмоқда. Покистон Афғонистон пойтахти Кобул ва бошқа шаҳарларга ҳаво зарбалари бергач, икки давлат ўртасидаги умумий чегара бўйлаб тўқнашувлар кескинлашди. Жума куни Покистон мудофаа вазири Хўжа Осиф расмий Исломободнинг Афғонистондаги Толибон ҳокимиятига нисбатан сабри тугагани ва икки мамлакат ҳозир «очиқ уруш» ҳолатида эканини маълум қилди. Бу баёнот Толибон матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳиднинг Афғонистон икки мамлакатни ажратиб турувчи Дуранд чизиғи бўйлаб Покистон қуролли кучларига қарши «кенг кўламли ҳужумкор амалиётлар» олиб бораётганини айтганидан бир неча соат ўтиб янгради. Бу воқеа икки давлат умумий чегарасида бир неча ҳафтадан бери давом этаётган жанглар ортидан юз бермоқда, ҳар икки томон ўнлаб одам ҳалок бўлганини да...